Йил охиригача Ўзбекистон аҳолининг катта қисми коронавирусга қарши эмланади
«Коронaвирусга қарши курашишнинг бирдан бир оқилона йўли аҳолини эмлаш,- деди Б.Мусаев. - Буни фуқароларимиз ҳам англаб етмоқда. Ҳозир қайси поликлиникага борманг, бир неча турдаги вакцинанинг исталгани билан бепул эмланишингиз мумкин. Мамлакатимизда ихтиёрий равишда вакцина оладиган 12 ёшдан юқори болалардан ташқари, 21 миллиондан зиёд юртдошимиз эмланиши кўзда тутилган. Ҳозиргача шулардан 60 фоизи вакцинанинг биринчи дозасини олди. Йил якунигача вакцина олувчи аҳоли қатламининг 80 фоизгача қисмини эмлаш билан қамраб олишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Бу дунё давлатлари ўртасида юқори кўрсаткич ҳисобланади», - дея унинг сўзларини келтирмоқда ЎР ССВ матбуот хизмати.
ЎР ССВ маълумотига кўра, ҳозирда Ўзбекистонга олиб келинган ва мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 34 951 358 дозани ташкил қилмоқда. Шундан 24 506 587 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланган. Жумладан, кеча Ўзбекистонга Sinovac вакцинасининг 912 000 дозалик яна бир партияси келтирилди.