Йил охиригача Қозоғистонда республика йўлларининг 91 фоизи нормал ҳолатга келтирилади
«Жорий йилнинг 1 август ҳолатига «Кучли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг ҳайдовчиси» миллий лойиҳасини амалга ошириш учун 650,1 миллиард тенге, жумладан, республика бюджетидан 440,4 миллиард тенге, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 155,8 миллиард тенге, ҳамда Маҳаллий бюджетдан 53,9 млрд тенге маблағ ажратилди. Жадвалга кўра, бутун бюджет тўлиқ ўзлаштирилди», — деди Қайрбек Ўскенбаев.
Вазирнинг сўзларига кўра, «Инфратузилмани комплекс ривожлантириш» топшириғи бўйича 79,3 миллиард тенге тўлиқ ёки умумий сумманинг 99 фоизи ўзлаштирилган.
«Ички транспорт тармоғини ривожлантириш» топшириғига 301,2 миллиард тенге сарфланди. Улар республика аҳамиятидаги автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, маҳаллий аҳамиятга молик автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга қаратилган.
«Нормал шароитдаги йўл сифати кўрсаткичи йил якунига қадар республика тармоғида 91 фоизга, маҳаллий тармоқда эса 85 фоизга етади. Чимкент ва Қостанай шаҳарлари аэропортларининг ер усти инфратузилмаси модернизация қилинади. Шунингдек, жорий йилда Алмати шаҳри аэропортида янги йўловчи терминали қурилиши бошланди», — дея тушунтирди вазир.