Йил охиригача Қозоғистонда 300 дан ортиқ янги мактаблар очилади

янги мактаблар
Фото: primeminister.kz

ASTANA. Kazinform - ҚР Таълим-маориф вазирлиги янги мактаблар қурилиши режалари ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вазир Ғани Бейсембаевнинг сўзларига кўра, “Қулай мактаб” миллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида жорий йил 20 августга қадар 20 та мактаб муддатидан олдин очилиши кутиляпти.

«2024 йилда 536 минг янги ўқувчи ўринли 302 та мактаб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Мазкур чора-тадбирлар 92 та уч сменали мактаб ва 249 та мактаб ўқувчилари ўринлари етишмаслиги масалаларини ҳал қилишга ёрдам беради», - деди вазир Ҳукумат йиғилишида.

Ғани Бейсембаев вилоятлар ҳокимларига мактаблар очилишида сусткашликка йўл қўймаслик бўйича зарур чоралар кўриш бўйича топшириқлар берди. 

Шунингдек, вазирнинг сўзларига кўра, кичик шаҳарчалар, вилоят марказлари ва қишлоқлардаги 7 та йўналиш бўйича 1000 та мактабни модернизация қилиш: кутубхоналар, ошхоналар, мебель жиҳозларини янгилаш, капитал ва жорий таъмирлаш, фан хоналари, хавфсизлик шароитларини яхшилаш режалаштирилган. 
Қишлоқ мактабларини модернизация қилиш бўйича ҳар бир ҳудудга кўрсаткичлар белгиланган.

«Бундан ташқари, жорий йилда робототехника (214), кимё (290), биология (307), физика (313), STEM (259) йўналишлари бўйича 1383 (режа – 1000) фан кабинетлари харид қилиш режалаштирилган», - деди Ғани Бейсембаев.

Сўнгги хабарлар
telegram