Йил охиригача Қозоғистонда 180 та саноат лойиҳаси амалга оширилади
ASTANA. Kazinform - Йил охиригача умумий қиймати 1,2 триллион тенге бўлган 180 та саноат лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қишлоқ хўжалиги ходимларининг биринчи форумида айтиб ўтди.
“Сармоя иқтисодиётнинг кончиликдан ташқари тармоқларига кўпроқ жалб этилди. Қайта ишлаш соҳаси ҳажми бўйича тоғ-кон саноатини ортда қолдирди ва доимий равишда ўсиб бормоқда. Бугунги кунда бу соҳада 630 минг нафар фуқаро самарали меҳнат қилмоқда. Йил якунида умумий қиймати 1,2 триллион тенге бўлган 180 та саноат лойиҳаси амалга оширилади”, — деди Президент.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, катодли мис (Қарағанди вилояти), ферроқотишма (Павлодар вилояти), юк автомобиллари қисмлари (Қостанай вилояти), цемент, қимматбаҳо металларни қайта ишлаш (Жамбил вилояти) каби йирик заводлар иш бошлайди.
“Айни пайтда вольфрам рудасини қайта ишлаш (Алмати вилояти), Chevrolet Onix автомобиль маркаси йиғиш (Қостанай вилояти), мис концентрати (Жамбил вилояти), иссиқлик изоляциялаш материаллари (Алмати вилояти) ва кулолчилик плиталари (Чимкент шаҳри) ишга туширилди. Атирау вилоятида полипропилен ишлаб чиқариш корхонасининг очилиши нефть ва газ кимё саноатининг тўлиқ шаклланишига хизмат қилди. Келгусида полиэтилен ва бутадиен ишлаб чиқариш режалаштирилган. Манғистау вилоятида Европа консорциуми иштирокида “яшил” водород ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шу тариқа мамлакатимизда илғор халқаро стандартларга жавоб берадиган, ташқи бозорда харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган янги корхоналар ташкил этилмоқда”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.