Йил охиригача Астанада 60 минг иш ўрни яратилади
«Жорий йил биринчи чорак якунларига кўра, Астана барча асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ижобий суръат кўрсатиб келяпти. Умуман олганда, ҳисобот даврида инвестициялар ҳажми 204 миллиард тенгени ташкил этиб, 29 фоизга ошди. Улар орасида асосий капиталга жалб этилган хусусий инвестицияларнинг улуши қарийб 79 фоизни ташкил этади. Қурилиш ишлари ҳажми 9,5 фоизга ошди», – деди шаҳар раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, шаҳар аҳолиси ўсиш даражаси юқорилигини инобатга олган ҳолда, янги иш ўринларини яратиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш масаласи долзарб бўлиб турибди. Шу билан бирга, Давлат раҳбарининг жорий йил январь ойидаги фармойишига мувофиқ, беқарор меҳнат билан банд шахсларни аниқлаш ва ҳисобга олиш ишлари изчил давом эттириляпти.
«Шунингдек, биз индивидуал ёрдам тадбирларини таклиф этиш ва кейинги ишга жойлашишда ёрдам бериш учун бепул қисқа муддатли таълим берамиз. Йил охиригача тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда 60 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратишни режалаштирганмиз. Асосий иш ўринлари кичик ва ўрта бизнес соҳасида яратилади. Астананинг иқтисодий фаол аҳолисининг 70 фоизи кичик ва ўрта бизнесда меҳнат қилади. Жорий йилда 25 корхона ишга туширилади. Йил охиригача 1 триллион 300 миллиард тенге сармоя жалб этишни режалаштирганмиз», – деди Женис Қасимбек.
Муаллиф: Марлан Жиембай