Йил охиригача 2000 километрдан ортиқ йўл пуллик бўлади

Платная дорога  Ақылы жол
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform - Биргина республика автомобиль йўлларини таъмирлаш учун ҳар йили 80 миллиард тенге керак бўлади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев маълум қилди.

“Республика аҳамиятига эга 25 минг километр йўлни сақлаш учун 80 миллиард тенге керак. Шу боис бюджетга ортиқча юк тушмаслиги учун пуллик йўлларни жорий этиш давом эттирилади. Бугунги кунда пуллик йўлларнинг умумий узунлиги 3200 километрни ташкил этади. Ўтган йил натижаларига кўра, бу йўллардан 30 миллиард тенге йиғилган”, - деди у.

Вазир ушбу маблағлар йўлларни сақлаш, жорий таъмирлаш ва ускуналар сотиб олишга сарфланганини таъкидлади.

“Реконструкция қилинган йўлларни меъёрий даражада сақлаш мақсадида жорий йилда умумий узунлиги 2 минг километрдан ортиқ бўлган 11 участкани босқичма-босқич пулликка айлантириш режалаштирилган», – дейди Марат Қарабаев.

Вазирлик маълумотларига кўра, йўловчилардан тўлов олинадиган янги йўналишлар рўйхати қуйидагича:

Қизилўрда-Орол;

Ақтўбе-Оринбор;

Қостанай-Тройцк;

Қостанай-Денисовка;

Ақтау-Бейнеу;

Қандиағаш-Мақат;

Балқаш-Бурилбайтал;

Бурилбайтал - Шу;

Ушарал-Дўстлик;

Қарағанди шаҳрини айланиб ўтиш;

Тараз шаҳрини айланиб ўтиш.

Сўнгги хабарлар
telegram