Йил охирига қадар Қозоғистоннинг 199 та қишлоғида ҳокимлар сайлови бўлиб ўтади – Давлат маслаҳатчиси

ASTANА. Kazinform - Қозоғистоннинг 199 та қишлоқ аҳоли пунктида йил охирига қадар ҳокимлар сайлови бўлиб ўтади. Бу ҳақда Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None

Ерлан Қариннинг сўзларига кўра, Қозоғистонда ҳозиргача жами 1668 нафар қишлоқ, посёлка, қишлоқ округлари, туман аҳамиятидаги шаҳарлар ҳокимлари сайланган.

«Ўтган якшанба, 13 август куни 7 та ҳудудда 17 та қишлоқ ҳокими сайланди. Президентнинг сиёсий ислоҳотлар дастури доирасида қишлоқ ҳокимлари тўғридан-тўғри аҳоли томонидан сайлана бошлаганидан сўнг ўтган икки йил давомида 1 минг 668 нафар қишлоқ, посёлка, қишлоқ округлари, туман аҳамиятидаги шаҳарлар ҳокимлари сайланди.

Уларнинг 75 фоизи сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган. Қолган 25 фоизи ўз-ўзини номзод қилиб кўрсатган.

Шунингдек, сайланган ҳокимларнинг ярмидан кўпи (57,4 фоизи) илгари ушбу лавозимда ишламаган. Яъни, қишлоқ ҳокимлари корпуси сезиларли даражада янгиланди. Ниҳоят, сайланган ҳокимларнинг ўртача ёши 45 ёшни ташкил этгани учун жойларда ҳокимлар таркибида бироз «ёшариш» кузатилди.

20 август, якшанба куни 3 та ҳудудда яна 21 та қишлоқ ҳокими сайлови бўлиб ўтади.

Умуман олганда, 2023 йил охирига қадар 199 қишлоқ аҳоли пунктида сайловлар ўтказилади. Шундай қилиб, қишлоқ ҳокимларини сайлаш мамлакатимиздаги сиёсий жараёнларнинг таниш элементига айланиб улгурди», — дея хулоса қилди Ерлан Қарин.

Сўнгги хабарлар