Йил бошидан буён Қозоғистондан Ўзбекистонга пул ўтказмалари 620 миллион доллардан ошди

TASHKENT. Kazinform – Жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан келиб тушган пул ўтказмалари ҳажми 34,8 фоизга ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Евро деньги ақша
Фото: Александр Павский/Kazinform

Кўриб чиқилаётган даврда Ўзбекистонга 11,6 миллиард доллар ўтказилган. Ўтган йилнинг шу даврида у 8,4 млрд бўлган эди.

Марказий банк раисининг сўзларига кўра, Россиядан олинган маблағлар 35 фоизга ошган ва 8,75 миллиард долларни ташкил қилган. Шу билан бирга, унинг умумий трансфертлардаги улуши 77 фоиздан 75,3 фоизга камайди.

9 ой ичида Жанубий Кореядаги меҳнат муҳожирларидан 420 миллион доллар (+76 фоиз) олинган, Қозоғистондан Ўзбекистонга 625 миллион доллар жўнатилган.

АҚШдан – 415 миллион доллар, Туркиядан – 291 миллион доллар, Буюк Британиядан – 93 миллион доллар (+67%), Польшадан – 48 миллион доллар. Бундан ташқари, Бирлашган Араб Амирликларидан пул ўтказмалари ҳажми 66 фоизга ошган.

Сўнгги хабарлар