Йил бошидан буён Қозоғистонда 230,8 минг киши иш билан таъминланди
ASTANA. Kazinform - 1 июль ҳолатига кўра, бандликка кўмаклашиш тадбирларида 315,2 минг қозоғистонлик иштирок этди. 230,8 минг киши иш билан таъминланди, улардан 97,8 минг нафари доимий иш билан таъминланди.

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, имтиёзли иш ўринларига 132 минг 900 нафар фуқаро жойлаштирилган. Улардан ижтимоий иш жойларида 12,5 минг нафар, ёшлар амалиётида 9,6 минг нафар, жамоат ишларида 90,0 минг нафар, “Биринчи иш” лойиҳаси доирасида 5,1 минг нафари, “Авлод шартномаси” лойиҳаси доирасида 175 нафар, “Кумуш ёш” лойиҳаси доирасида 15,6 минг киши иш билан таъминланди.
Меҳнат бозорида талаб қилинадиган малакалар бўйича онлайн тренинглар билан 36 100 нафар ишсизлар қамраб олинди, улардан 32 700 нафари ўқишни тамомлаган.
Шунингдек, «Бастау Бизнес» лойиҳаси бўйича 38 минг 600 нафар фуқаро тадбиркорлик асослари бўйича ўқитилди, шундан 24 минг 200 нафари ўқишни тамомлаб, сертификат олди. Фаолият соҳасини танлаш мақсадида 110,2 минг киши ижтимоий касбий йўналишдан ўтказилди.
Бундан ташқари, янги тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун 2024 йилда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига 400 БҲМ (1 476 800 тенге) миқдорида 9 мингдан ортиқ грант ва ёшларга йиллик 2,5 фоиз ставкада, 5 миллион тенге миқдорида 5 796 та соддалаштирилган микрокредитлар тақдим этилган.
Йил бошидан буён 4 355 та грант ажратилди.