Йил бошидан буён Қозоғистонда 196 мингга яқин киши иш билан таъминланди
ASTANA. Kazinform – 2024 йил 1 май ҳолатига кўра, бандликка кўмаклашиш тадбирларида 195,9 минг қозоғистонлик иштирок этган. 154,2 минг киши иш билан таъминланган бўлса, улардан 50,3 минг нафари доимий иш ўрнига эга бўлди. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълум қилди.

“103,9 минг киши имтиёзли иш ўринларига жойлаштирилди. Улардан 9,5 минг нафари ижтимоий иш жойларида, 6,3 минг нафари ёшлар амалиётида, 72,9 минг нафари жамоат ишларида, 3,4 минг нафари “Биринчи иш” лойиҳаси доирасида, 90 нафари “Авлод шартномаси” лойиҳаси доирасида, “Кумуш ёш” лойиҳаси доирасида 11 минг 800 киши иш билан таъминланди”, - дейилади хабарда.
24 400 нафар ишсизлар меҳнат бозорида талаб қилинадиган малакалар бўйича онлайн тренинглар билан қамраб олинди, улардан 21 900 нафари ўқишни тамомлаган.
Шунингдек, “Бастау Бусинес” лойиҳаси бўйича 21 минг 600 нафар фуқаро тадбиркорлик асослари бўйича ўқитилди, шундан 13 минг 100 нафари ўқишни тамомлаб, сертификат олди.
Фаолият соҳасини танлаш мақсадида 73,4 минг киши ижтимоий касбий йўналишдан ўтказилди.
Шунингдек, 2024 йилда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига янги тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун 400 БҲМ (1 476 800 тенге) миқдорида 9 000 та грант ажратилади ва ёшларга йиллик 2,5 фоизли ва 5 миллион тенгегача бўлган 5796 та соддалаштирилган микрокредитлар ажратилди.