Йил бошидан буён Қозоғистонда 173 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланди

жқмыспен қамту
Фото: Шахтинск қаласының әкімдігі
ASTANA. Kazinform - 1 апрель ҳолатига кўра, бандликка кўмаклашиш тадбирларида 173,3 минг киши иштирок этди. 142,3 минг киши иш билан таъминланди, улардан 50,3 минг нафари доимий иш билан таъминланди.

“Имтиёзли иш ўринларига 92 минг киши жойлаштирилди. Улардан 8,1 минг нафари ижтимоий иш жойларида, 4,9 минг нафари ёшлар амалиётида, 66,3 минг нафари жамоат ишларида, “Биринчи иш” лойиҳаси доирасида 2,8 минг киши, “Авлод шартномаси” лойиҳаси доирасида 51 нафар, “Кумуш ёш” лойиҳаси доирасида 9,9 минг киши иш билан таъминланди.

Меҳнат бозорида талаб қилинадиган малакалар бўйича онлайн тренинглар билан 17 100 нафар ишсизлар қамраб олинди, улардан 15 100 нафари ўқишни тамомлади”, - деб ёзади Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги.

Шунингдек, «Бастау Бизнес» лойиҳаси бўйича 13 минг 600 нафар фуқаро тадбиркорлик асослари бўйича ўқитилди, шундан 8 минг 100 нафар фуқаро ўқишни тамомлаб, сертификат олди.

Фаолият соҳасини танлаш мақсадида 58,2 минг киши ижтимоий касбий йўналишдан ўтказилди.

Шунингдек, 2024 йилда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига янги тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун 400 БҲМ (1 476 800 тенге) миқдорида 9 000 та грант ажратилади ва ёшларга йиллик 2,5 фоизли ва 5 миллион тенгегача бўлган 5796 та соддалаштирилган микрокредитлар ажратилди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда юзага келган оғир сув тошқини муносабати билан абитуриентлардан грант олиш учун аризаларни қабул қилишнинг биринчи босқичини вақтинчалик кўчириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Аризани топшириш жараёни бошланганлиги ҳақида жамоатчилик хабардор қилинади.

Сўнгги хабарлар