Йил бошидан буён Қозоғистон 86 минг тоннадан ортиқ пиёз экспорт қилди

Пиёз
Фото: Мақсат Шағирбаев/ Kazinform

ASTANA. Kazinform - Ҳукуматнинг тадбиркорлик субъектларига ички ва ташқи бозорда пиёз сотишда кўмаклашиш бўйича март ойидаги топшириғи доирасида Россия, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистондан бўлажак харидорлар билан музокаралар олиб борилди. Қозоғистон тадбиркорлари ва ташқи савдо ташкилотларига тижорат таклифлари юборилди, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Савдо ва интеграция вазирлигининг маҳаллий қайта ишланган маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш бўйича оператори QazTradeга таяниб.

2023/2024 маркетинг йилида Қозоғистон ва қўшни давлатлар пиёз етиштиришни оширди. Хусусан, Россияда ўтган йил охирида пиёз йиғим-терими 11,2 фоизга ошиб, 1,78 миллион тоннани, Ўзбекистонда эса 30 фоизга ўсди ва 1,3 миллион тоннани ташкил этди. Қозоғистонда 2023 йилда пиёз етиштириш 1,1 миллион тоннагача ўсди, бу ички бозор эҳтиёжларидан 3,5 баробар кўп. Йиллик ички истеъмол йилига 300-320 минг тонна пиёздан ошмайди.

Шу билан бирга, январь-февраль ойларида Қозоғистон учинчи мамлакатларга (ЕОИИ ташқари) 86 минг тоннадан ортиқ пиёз экспорт қилди.

Пиёзнинг яроқлилик муддати якунланаётгани, апрель ойида пиёзнинг товар сифати сезиларли даражада ёмонлашаётгани, шу муносабат билан маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятлари ҳам қисқарганини ҳисобга олиш керак. Истеъмолчилар ўрим-йиғим бошланган, Тожикистон ва Ўзбекистондан бозорга янги эрта пиёз келишини кутишмоқда. Шунга кўра, Қозоғистон пиёзига талаб ҳам камайиб, сабзавот минимал нархда сотилмоқда.

Республикада келажакда шу каби ҳолатларнинг олдини олиш механизмини яратиш устида иш олиб борилмоқда, бу эса келажакда маҳаллий сабзавот етиштирувчилар учун хавфларни камайтиради. Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Серик Жуманғариннинг кўрсатмаларига асосан экспорт оператори пиёзни сотишнинг барча мумкин бўлган имкониятларини, жумладан, ноанъанавий бозорларга етказиб беришни ўрганмоқда.

Охирги 5 йил давомида пиёз ҳосилининг +23,1 фоизга ёки 211,8 минг тоннага ўсиши кузатилди, бу эса мамлакатда уни ортиқча етиштириш инқирозига олиб келди.

2023 ва 2024 йилларда юқори пиёз ҳосили билан бир хил ҳолат Қозоғистонга қўшни давлатлар: Россия, Ўзбекистон ва Тожикистонда кузатилмоқда. Натижада 2023 йилнинг май ойидан бошлаб ҳамма жойда пиёз нархи пасаймоқда.

Нархларнинг тушиши ва пиёз захираларининг тўпланиши 2023/2024 йилги мавсумда импортчилар томонидан талабнинг камайиши фонида ортиқча етиштириш билан боғлиқ. Вазият, шунингдек, Россия ҳудуди орқали Болтиқбўйи давлатлари ва Грузияга юк ташишни режалаштиришдаги логистика қийинчиликлари билан ҳам оғирлашди.

Сўнгги хабарлар