Йил бошидан буён 2,8 минг этник қозоқ ватандош мақомини олди
ASTANA. Kazinform - 1 март ҳолатига кўра, 2800 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, Ватандош мақомини олди. 1991 йилдан бери республикага жами 1 миллион 131,1 минг этник қозоқ қайтиб келган, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат вазирлигига таяниб.

Йил бошидан буён Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (49,6 фоизи) Хитойдан, 31,9 фоизи - Ўзбекистондан, 6,8 фоизи - Туркманистондан, 6,5 фоизи - Мўғулистондан, 3,9 фоизи - Россиядан ва 1,3 фоизи бошқа мамлакатлардан келган.
2024 йил 1 март ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони - 58,7 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар - 31,9 фоизни ва нафақахўрлар - 9,4 фоизни ташкил этади.
Меҳнатга лаёқатли ватандошларнинг 16,9 фоизи олий маълумотли, 21,3 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 55,3 фоизи умумий ўрта маълумотли, 6,5 фоизи эса маълумотсиз.
Кўчирилган этник қозоқлар республиканинг турли вилоятларига жойлашдилар. Шу билан бирга, ватандошларни кўчириш учун ишчи кучи танқислиги бўлган қуйидаги ҳудудлар аниқланди: Ақмола, Абай, Қостанай, Павлодар, Шарқий ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
2024 йил учун аҳоли пунктларида ватандошларни қабул қилиш квотаси 2433 кишини ташкил этади. 2024 йил 1 март ҳолатига кўра, аҳоли пунктларига 607 нафар ватандош кўчиб келган.