Йил бошидан буён 1,3 минг этник қозоқ “ватандош” мақомини олди

ASTANA. Kazinform – 2024 йил 1 февраль ҳолатига кўра, 1306 этник қозоқ ўз тарихий ватанига келиб, “ватандош” мақомига эга бўлди. 1991 йилдан бери республикага жами 1 миллион 129,6 минг этник қозоқ келган.

отандастар
Фото: www.gov.kz

Йил бошидан буён Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярми (48,9 фоизи) Хитойдан, 29,6 фоизи Ўзбекистондан, 8,3 фоизи Мўғулистондан, 4,4 фоизи Россиядан, 7,3 фоизи Туркманистондан ва 1,5 фоизи бошқа давлатлардан келган.

Жорий йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник мигрантлар сони 56,2 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 33,6 фоизини, нафақахўрлар эса 10,2 фоизни ташкил этади.

Меҳнатга лаёқатли ватандошлар орасида олий маълумотли 15%, ўрта касб-ҳунар маълумоти 20,2%, умумий ўрта маълумотли 54,6%, маълумотсиз 10,2%.

Кўчирилган этник қозоқлар республиканинг турли вилоятларига жойлашдилар.

Сўнгги хабарлар