Йил бошидан буён 10,1 дан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди

Более 10,1 тыс. этнических казахов получили статус кандаса за 7 месяцев 
Фото: пресс-служба Министерства труда и социальной защиты населения РК.

ASTANA. Kazinform - 1 август ҳолатига кўра 10 134 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, Ватандош мақомига эга бўлди. 1991 йилдан бери республикага жами 1 миллион 138,5 минг этник қозоқ қайтиб келди.

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, йил бошидан Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярми (47,5 фоизи) Хитойдан, 37 фоизи - Ўзбекистондан, 5,8 фоизи - Туркманистондан, 5,2 - фоизи Мўғулистондан, 3,2% - Россиядан, 1,3% эса бошқа мамлакатлардан келган.

“Жорий йил 1 август ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони 59 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар 31,3 фоизини, нафақахўрлар 9,7 фоизини ташкил этади.

Меҳнатга лаёқатли ёшдаги ватандошларнинг 17,4 фоизи олий маълумотли, 23,8 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 54,6 фоизи умумий ўрта маълумотли, 4,2 фоизи маълумотга эга эмас. Келган этник қозоқлар республиканинг турли вилоятларига жойлашдилар”, - дейилади хабарда.

Шу билан бирга, ватандошларни кўчириш учун ишчи кучи танқислиги бўлган қуйидаги ҳудудлар аниқланди: Ақмола, Абай, Қостанай, Павлодар, Шарқий ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари.

2024 йил учун аҳоли пунктларида ватандошларни қабул қилиш квотаси 2 433 кишини ташкил этади. 2024 йил 1 август ҳолатига кўра, аҳоли пунктларига 1973 нафар ватандош кўчиб келган.

Сўнгги хабарлар
telegram