Йил бошидан буён Миллий жамғармага 2,6 триллион тенге тушди

None
ASTANA. Kazinfrom – Миллий жамғармага йил бошидан 2,6 триллион тенге тушди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий банки раиси ўринбосари Виталий Тутушкин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жами халқаро захиралар июнь ойи охирида 94,3 миллиард долларни ташкил этди. Иккинчи даражали банкларнинг валюта ҳисобварақларидан Миллий банкка маблағларини ўтказиш ҳисобига Миллий банкнинг олтин-валюта захиралари йил бошидан 1,7 фоизга ёки 34,5 миллиард долларга камайди», - деди Миллий банк раис ўринбосари.

Унга кўра, йил бошидан буён Миллий жамғарма маблағлари жаҳон индексларининг ўсиши ҳисобига 7,4 фоизга ёки 59,8 миллиард долларга ошган.

«Йил бошидан буён Миллий жамғармадан республика бюджетига 2,1 триллион тенге миқдоридаги трансфертларни йўналтириш мақсадида Миллий жамғарманинг 3,5 миллиард долларлик валюта маблағлари сотилди. Йил бошидан буён жамғармага тушган жами маблағ 2,6 триллион тенгени ташкил этди», - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram