Йил бошидан буён Қозоғистонга 15 мингдан ортиқ «ватандош» кўчиб келган

ASTANA. Kazinform – Йил бошидан буён Қозоғистонга 15 мингдан ватандош кўчиб келган. Қозоғистондаги миграция жараёнлари ҳақида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг миграция қўмитаси раиси Асқарбек Ертаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Унинг сўзларига кўра, 2023-2027 йилларга мўлжалланган миграция сиёсати концепциясини амалга ошириш натижасида сўнгги 11 йил ичида биринчи марта миграциянинг ижобий тенденцияси шаклланган. МДҲ давлатларидан Хитой ва Мўғулистон фуқаролари доимий яшаш учун мамлакатга келишади. Улар орасида меҳнатга лаёқатли фуқаролар сони 7059 нафарни ташкил этди.

Доимий прописка учун келганларнинг 2520 нафари олий маълумотга эга. 1 минг 655 нафари эса ўрта махсус маълумотга эга. 2884 нафари ўрта маълумотга эга. Айни пайтда техник, иқтисодий, педагогик ва тиббий мутахассисликларга эга бўлган чет эл фуқаролари тобора кўпайиб боряпти.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар