Йил бошидан буён Қозоғистон давлат бюджетига 8 трлн тенге тушди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан даромадлар 1,5 баробарга ёки 2557,1 млрд тенгега ошди. Бу ҳақда ҚР Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Давлат бюджетига солиқ тушумлари бўйича 7 ойлик режа 104,6 фоизга бажарилди. 7740,9 млрд тенге режа бўлса, 352,2 млрд тенгега ортиғи билан бажарилган ҳолда 8093,2 млрд тенге тушум олинди.

Жумладан, республика буджетини ҳисобга олган ҳолда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 бараварга ўсиши билан 100,3 фоизга (5417,9 млрд тенге режа, 5 436,1 млрд тенге тушди, 18,1 млрд ортиғи билан. Мос даврда бюджет тушумлари 1,6 баробар ёки 1 934,6 млрд тенгега ошган.

Маҳаллий буджет 114,4 фоизга бажарилди (режа 2 323 млрд тенге бўлса, 2 657,1 млрд тенге тушди, 334,1 млрд тенге ортиғи билан бажарилди), 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 30,6 фоизга ёки 622,4 млрд тенгега ўсди.

2021 йилнинг шу даврига нисбатан республика бюджетига тушумларнинг энг катта ўсиши юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 731,2 млрд тенгега ёки 1,8 баробарга кўпайди. Нефтга экспорт божхона тўловлари 490,7 млрд тенгега ёки 1,9 бароварга, маҳаллий маҳсулотлар учун қўшилган қиймат солиғи 333,9 млрд тенгега ёки 1,7 бароварга, 3 давлатдан импорт қилинадиган қўшилган қиймат солиғи 199,8 млрд тенгега ёки 46 фоизга, ЕОИИ давлатларидан импорт солиғи - 90,2 млрд тенгега ёки 18,9 фоизга ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиғи - 71,1 млрд тенгега ошди.

Даромаднинг ошишига қуйидаги омиллар ёрдам берди.

2022 йилнинг 7 ойи учун ўтган йилнинг шу даврига нисбатан асосий экспорт товарлари, жумладан нефть – 63,3 , рух – 30,9, альюминий – 30,6, қўрғошин – 5,5, мис – 3,2, олтин - 2,6, хом нефтга экспорт божхона тўлови ставкаси 53,1 фоизга ошди (2021 йилнинг 7 ойида ўртача ставка бир тонна учун 57,9 доллар, 2022 йилнинг 7 ойида – 1 тонна учун 88,6 доллар).

Учинчи давлатлар билан товар айирбошлаш 7 ой давомида 48,9 фоизга ўсди (экспорт 61,1 фоизга, импорт 21,7 фоизга ўсди).

2022 йил 6 ойлик савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,4 фоизга ошган (51 627 млрд тенгедан 61 140 млрд тенгегача).

Сўнгги хабарлар
telegram