Йил бошидан буён КЕGОC акциялари қимматлашди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг КЕGОC электр тармоқларини бошқариш компанияси 2021 йилда акциядорларга 41,5 миллиард тенге дивидендлар тўлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Ҳисобот йилида акциядорларга жами 41,5 миллиард тенге миқдорида дивидендлар тўланди, шундан 2020 йил охирида 19,5 миллиард тенге ва 2021 йилнинг биринчи ярми якунида 22 миллиард тенге», — дейилади Қозоғистон фонд биржаси сайти хабар беради (КАSЕ).

КЕGОC маълумотларига кўра, компания акциялари юқори ликвидлик ва барқарор ўсиш тенденциясини кўрсатмоқда. Йил бошидан буён бир акциянинг бозор нархи 169,5 тенгега – 1699,5 тенгедан 1869 тенгега ошган. Акция нархининг максимал қиймати 1920 тенгени ташкил этди, бу 2020 йилдаги тарихий максимал қийматдан 170 тенгега юқори.

Эслатиб ўтамиз, КЕGОC 2014 йилда оммавий IPОга чиқди. Қозоғистон уюшган қимматли қоғозлар бозорида КЕGОC жойлаштирган оддий акциялари сони - 25 999 999 дона.

Жамият акциялари фонд биржасига дастлабки жойлаштирилгандан бошлаб акциядорларга тўланган дивидендларнинг умумий миқдори 174,7 миллиард тенгени ташкил этди. Йил учун якуний дивидендлар миқдори 2014 йилдаги 8,6 миллиард тенгедан 2020 йилда 39,5 миллиард тенгега ёки 4,6 баробарга ошди.

Ўтган йили соф фойда 52,6 миллиард тенгени ташкил қилди. Компания электр энергиясини узатиш бўйича хизматлар ҳажмининг 18,4 фоизга ошганини ва 54,6 миллиард кВт/соатни ташкил этганини қайд этди. Техник диспетчерлик ҳамда электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмолини мувозанатлашни ташкил этиш бўйича хизматлар ҳажми ҳам 2020 йилга нисбатан ўртача 6 фоизга ошганини кўрсатди.

«Хизмат кўрсатиш ҳажмининг ўсиши мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ҳажмининг ўсиши билан боғлиқ», — дея тушунтирди КЕGОC.

Муаллиф: Анеля Қасимова

Сўнгги хабарлар