Йил бошидан буён 10,5 мингга яқин этник қозоқ ватандош мақомини олди

None
ASTANA. Kazinform – 2023 йил 1 июль ҳолатига кўра, 10 488 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, Ватандош мақомига эга бўлди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, 1991 йилдан буён республикага 1 миллион 117,6 минг этник қозоқ қайтиб келган.

Йил бошидан Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярми (56 фоизи) Ўзбекистондан, 19,3 фоизи - Хитойдан, 9,7 фоизи - Россиядан, 7,8 фоизи - Мўғулистондан, 4,6 фоизи - Туркманистондан, 2,6 фоизи бошқа давлатлардан келган.

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандоштлар сони 65,6 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар 25,8 фоизни, нафақаҳўрлар 8,6 фоизни ташкил этади.

Меҳнат ёшидаги ватандошлар орасида 16,7 фоизи олий маълумотли, 37,1 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 38,8 фоизи умумий ўрта маълумотли.


Сўнгги хабарлар