Йил бошидан буён 1 миллион қозоғистонлик янги иш билан таъминланган
Вазирнинг сўзларига кўра, 2020 йилга нисбатан меҳнат бозори аста-секин тикланмоқда ва унинг асосий кўрсаткичлари ижобий динамикани кўрсатмоқда.
«Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, жорий йилнинг иккинчи чорагида ишчи кучи сони 9,3 миллион кишини ташкил қилди. Иш билан банд бўлганлар сони 73 минг кишига ошди. Хизмат кўрсатиш соҳаси соҳадаги энг йирик иш берувчидир «, - деди Меҳнат вазири.
Пандемия бошланганидан буён иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча ишсизлар сони 12,3 баробарга камайди. Энг муҳими, ишсизлик даражаси 4,9 фоиз даражасида сақланди ва ёшлар ўртасидаги ишсизлик даражаси ўтган йилга нисбатан камайиб, 3,7 фоизни ташкил этди.
«Умуман олганда, жорий йилда 1 миллион 200 минг кишини иш билан таъминлаш режалаштирилган. «ENBEK»(Меҳнат) Давлат дастури доирасида 700 минг, 2020-2021 йилларга мўлжалланган «Бандлик йўл харитаси» доирасида 42 минг кишини иш билантаъминлаш ва 440 минг янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Aйни пайтда ушбу 3 та йўналишда 1 миллионга яқин аҳоли қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари билан қамраб олинган», - деди С. Шапкенов.
Муаллиф: Aйжан Серикжанқизи