20:12, 13 Апрель 2023 | GMT +6
Йил бошидан бери Ўрта ер денгизида 400 мингдан ортиқ муҳожир ҳалок бўлди
RIM. Кazinform – Жорий йилнинг дастлабки уч ойида Ўрта ер денгизининг марказий қисмида 440 дан ортиқ муҳожир ҳалок бўлди. Бу Халқаро миграция ташкилоти маълумотларидир, деб хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.
Мутахассислар Ўрта ер денгизи маркази орқали Европага йўлни дунёдаги энг хавфли йўл деб аташади. 2014 йилдан бери бу йўлда 20 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Ташкилот расмийларни қидирув-қутқарув ишларида саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақиради. Айтиб ўтилганидек, чўкаётган кеманинг сигналига жавоб берилмаган ҳолатлар мавжуд.
«Ўрта ер денгизи ҳавзасида одамлар нобуд бўлмоқда. Ёрдам сўраган кўп одамлар эътиборга олинмайди. Давлатлар денгизда одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қидирув ва қутқарув ишларини кучайтириши ва қўллаб-қувватлаши керак«, - дейилади Халқаро миграция ташкилоти баёнотида.
Аввал хабар қилинганидек, Ўрта ер денгизи орқали Италияга ноқонуний муҳожирларнинг янги оқими кела бошлади.
Фото: Salvatore Cavalli/AP