Йил бошидан бери қозоғистонликларга 1 трлн 824,3 млрд тенге пенсия тўланди
2023 йил 1 июнь ҳолатига кўра, пенсионерлар сони 2 миллион 299 минг кишини ташкил этади. Жами пенсиянинг ўртача миқдори 2023 йил 1 июнь ҳолатига кўра 120 743 тенгени, шу жумладан бирдамлик пенсияси миқдори – 82 881 тенге, базавий пенсия – 37 862 тенгени ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб давлат базавий пенсия тўлови ҳар бир олувчига пенсия тизимидаги иш стажини ҳисобга олган ҳолда индивидуал равишда тайинланади. Шу билан бирга, 1998 йил 1 январдан бошлаб бирдамлик тизимидаги иш стажи, шунингдек, мажбурий пенсия бадалларини тўлаш муддатлари пенсия таъминоти тизимидаги иш стажига киритилади.
Агар фуқаронинг пенсия тизимида иш стажи 10 йил ва ундан кам бўлса ва умуман бўлмаса, базавий пенсия энг кам яшаш даражасининг 60% га тенг, кейин эса 10 йилдан ортиқ ҳар бир йил учун унинг миқдори 2% оширилади. Агар иш стажи 20 йил бўлса, асосий пенсия энг кам яшаш даражасининг 80% ни ташкил қилади. Агар иш стажи 30 йил ва ундан ортиқ бўлса, у яшаш даражасининг энг юқори, яъни 100% миқдорида белгиланади.