Йил бошидан бери қозоғистонликлардан пенсия жамғармасига 81,8 миллиард тенге тушди
Ҳукумат йиғилишида маъруза қилган Қозоғистон Республикаси Миллий банки раисининг ўринбосари Виталий Тутушкин январь-апрель ойлари давомида жамғармага 81,8 миллиард тенге пенсия тўловлари келиб тушганини таъкидлади.
«Ягона жамғариб бориладиган пенсия фондининг активлари йил бошидан буён 7,2 фоизга ёки 1 триллион тенгега ўсди ва апрель ойи охирида 15,7 триллион тенгени ташкил қилди. Йил бошидан бери инвестиция даромадлари миқдори 482 миллиард тенгени, пенсия бадаллари – 664 миллиард тенгени, пенсия тўловлари – 81,8 миллиард тенгени, муддатидан олдин олинган маблағлар миқдори қарийб 47 миллиард тенгени ташкил этди», — дея биринчи чоракнинг ҳисобини тақдим этди Виталий Тутушкин.
Унга кўра, қайд этилган даврда Миллий банкнинг олтин-валюта захиралари 0,5 фоизга ошиб, 58,7 миллиард долларга етган.
Муаллиф: Алихан Асқар