Йил бошидан бери Қозоғистонлик авиакомпаниялар 4,6 млн йўловчи ташиди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда ҳаво йўловчилари сони ўтган йилга нисбатан 9 фоизга ошди. Бу ҳақда Фуқаро авиацияси қўмитаси тақдим этган расмий маълумотда айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Жорий йилнинг 6 ойи якунларига кўра, маҳаллий авиакомпаниялар 4,6 миллионга яқин йўловчи ташди. Бу ўтган йилга нисбатан 9 фоизга кўп (2021 йилда 4,2 миллион йўловчи). Шунингдек, айни пайтда ҳафтасига 498 та халқаро рейс амалга оширилмоқда. Самолётлар 28 давлатга учади. Пандемиядан олдин 27 давлатга ҳафтасига 442 та халқаро рейс амалга ошириларди»,- дейилади хабарда.

Бундан ташқари, авиация қўмитаси ҳаво парвозлари нархига изоҳ берди.

«Ҳаво транспорти соҳасини ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида ва жаҳон амалиётига мувофиқ Қозоғистонда ҳаво транспорти нархларини давлат томонидан тартибга солиш олиб ташланди. Шу муносабат билан қўмита авиакомпанияларнинг хизмат кўрсатиш нархларини тартибга солмайди. Шунингдек, авиакомпаниялар томонидан нархларни белгилаш мамлакат тадбиркорлик кодексига мувофиқ монополияга қарши тартибга солинади», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар