Йил бошидан бери Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги юк айланмаси 30 фоизга ошди
Ерлан Қойшибаевнинг сўзларига кўра, сўнгги беш йилда контейнер транзити уч баробарга ошган ва 1 миллион йигирма фут эквивалентига(ЙФЭ) етган. Асосий ўсиш Хитой - Европа - Хитой йўналиши бўйича бўлди.
«2022 йилда Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги юк айланмаси тарихда биринчи марта энг юқори кўрсаткичга етди – 23 миллион тоннадан ортиқ. Жорий йилда ҳам ўсиш суръати сақланиб қолмоқда. Дастлабки уч ойда икки давлат ўртасидаги юк айланмаси 30 фоизга ошди. Агар Қозоғистоннинг Хитойга алоҳида экспорти ҳақида гапирадиган бўлсак, у биринчи чоракда 53 фоизга ошган. Биз юк айланмасини янада ошириш имкониятларини кўряпмиз ва бу йўналишда жадал ишлаймиз», — деди ҚТЖ раиси ўринбосари.
ҚТЖ матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида юк транзити ҳажми 2022 йилнинг шу кўрсаткичига нисбатан 35 фоизга ошган ва 7,2 миллион тоннани ташкил қилган. Улар орасида контейнер ташиш 19 фоизга ошиб, 313 минг йигирма ЙФЭга етди.
Муаллиф: Думан Арғингелди