Йил бошидан бери 284 минг қозоғистонлик тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳасида иштирок этди
ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг маълум қилишларича, иш берувчилар таклифига кўра 5,6 минг киши касб-ҳунар ўрганишга йўналтирилган. Ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 1,5 минг киши давлат гранти олди.
«Имтиёзли иш ўринларига 102 минг киши жойлаштирилди. Улардан ижтимоий иш ўринлари билан - 12,1 минг нафари, ёшлар амалиёти билан - 9,7 минг киши, жамоат ишлари билан - 77,7 минг киши, «Биринчи иш ўрни» лойиҳаси доирасида – 1,4 минг киши, «Авлодлар шартномаси» лойиҳаси доирасида - 182 киши, «Кумуш ёш» лойиҳаси доирасида - 816 нафар киши иш билан таъминланди. Шунингдек, 34 мингдан ортиқ киши фаолият соҳасини танлаш учун ижтимоий ва касбий йўналишдан ўтди», - деб ёзади вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари самарали бандликни таъминлаш ва оммавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган «Бандлик» Давлат дастури доирасида амалга оширилган эди. 2021 йилда дастурда 651,8 минг киши иштирок этди.