Ярим йилда Ўзбекистонда 373 мингдан зиёд чақалоқ дунёга келди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 373 389 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

чақалоқ
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони:

  • Самарқанд вилояти – 46 436 та
  • Фарғона вилояти – 41 773 та
  • Қашқадарё вилояти – 41 261 та
  • Сурхондарё вилояти – 35 461 та
  • Андижон вилояти – 32 949 та
  • Наманган вилояти – 31 441 та
  • Тошкент вилояти – 29 024 та
  • Тошкент шаҳри – 27 446 та
  • Бухоро вилояти – 17 535 та
  • Хоразм вилояти – 17 112 та
  • Жиззах вилояти – 16 949 та
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 15 894 та
  • Навоий вилояти – 10 724 та
  • Сирдарё вилояти – 9 384 та

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-июнь ойларида ФҲДЁ органларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилган.