15:42, 24 Январь 2024 | GMT +5
Япониянинг савдо тақчиллиги 2023 йилда ярмидан кўпроққа қисқаради

Шу тариқа, импорт ҳажми йил давомида 7 фоизга камайиб, 110,1 триллион иенни (743,6 миллиард доллар), экспорт ҳажми эса 2,8 фоизга ошиб, 100,8 триллион иенни (680,8 миллиард доллар) ташкил этди.
Kyodo агентлиги маълумотларига кўра, савдо тақчиллигининг қисқаришига Япония томонидан сотиб олинган энергия нархларининг ўсиш динамикасини заифлаштириш, шунингдек, япон ишлаб чиқарувчиларига ўз маҳсулотлари, жумладан, автомобиллар экспортини кўпайтириш имконини берувчи яримўтказгичларнинг кескин тақчиллиги муаммосини ҳал қилиш орқали эришилди.