17:12, 18 Сентябрь 2024 | GMT +5
Япониялик виртуал хонандалар Қозоғистон мадҳиясини қозоқ тилида куйлади
ASTANA. Kazinform — Виртуал қўшиқчилардан ташкил топган япон қўшиқ гуруҳи «TeSpaRu-5: AI Opera Company Japan» яқинда янги асарини тақдим этди.
Янги тўртта виртуал қўшиқчи: Зундамон (ずんだもん)、Шикоку Метан (四国めたん)、Тохоку Киритан (東北きりたん)、 ва WhiteCUL Қозоғистон Республикаси Давлат мадҳиясини қозоқ тилида куйлади.
YouTube каналида чоп этилган асарда Қозоғистоннинг умумий аҳволи, жумладан, аҳолиси, ер майдони, иқлими, маданияти, урф-одатлари, иқтисодий аҳволи кўрсатилган.
«TeSpaRu-5: AI Opera Company Japan» - виртуал қўшиқчилардан ташкил топган қўшиқ гуруҳи. Гуруҳ бошқа давлатларнинг давлат мадҳияларини ҳам ижро этди.
Виртуал қўшиқ гуруҳи - аъзолари ҳақиқий одамлар эмас, балки жонлантирилган қаҳрамонлар бўлган мусиқий гуруҳ.