Япониялик мутахассислар Қозоғистондаги 13 та гидротехник иншоотларни кўздан кечирди

ASTANA. Kazinform - Япониялик мутахассислар Қозоғистоннинг тўрт вилоятидаги 13 та гидротехника иншоотини кўздан кечирди. Бу ҳақда Кazinform агентлиги Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Япониялик мутахассислар Қозоғистондаги 13 та гидротехник иншоотларни кўздан кечирди
Фото: ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги

Япониянинг Қозоғистондаги элчиси Жун Ямада, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) сув ресурсларини бошқариш бўйича катта маслаҳатчиси Самбэ Нобуо ва лойиҳа координатори Айя Ито Ақтўбе вилоятига ташриф буюрди. Улар “Қазсувхўжалиги”нинг маҳаллий бўлими мутахассислари билан учрашиб, амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этди.

Япониялик мутахассислар Қозоғистондаги 13 та гидротехник иншоотларни кўздан кечирди
Фото: ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги

 

JICA мутахассислари Ақмола, Қарағанди, Ақтўбе ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларидаги сув тошқинлари пайтида юқори юкламаларга дуч келган объектларни кўздан кечирди. Булар Силети, Шағалали, Астана, Шоқай, Самарқанд, Интимақ, Битик, Дўнгелек, Ақтўбе, Қарғали ва Сазди сув омборлари, шунингдек, Астана ҳимоя тўғони ва Преображенский гидроэлектр мажмуасидир.

– Япония делегацияси Ақтўбе, Қарғали ва Сазди сув омборлари гидротехника иншоотларида бўлди. JICA мутахассислари жиддий зарарни аниқламадилар. Текширув натижалари ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар Сув ресурслари ва ирригация вазирлигига топширилди, - деди “Қазсувхўжалиги” Ақтўбе вилояти филиали директори Ринат Шауенов.

Япониялик мутахассислар Қозоғистондаги 13 та гидротехник иншоотларни кўздан кечирди
Фото: ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги

 

Сўнгги хабарлар