Япониялик кўнгиллилар Ўзбекистондаги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳада иштирок этади

Япониялик кўнгиллилар
Фото: «Дунё» АА

ЎР Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳада иштирок этиш учун 30 нафар япониялик кўнгиллилар Ўзбекистонга келди, деб хабар беради Kazinform «Дунё» ААга таяниб.

Япониялик кўнгиллиларнинг Ўзбекистонга сафари мамлакатнинг Япониядаги элчихонаси кўмагида OISCA ташкилоти томонидан ташкил этилди. Ташриф давомида япон кўнгиллилари Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари билан биргаликда Орол денгизининг қуриган 10 гектар тубига 10 минг туп дарахт кўчатларини экишлари режалаштирилган.

OISCA (The Organization for Industrial, Spiritual and Cultural Advancement) Нодавлат халқаро ташкилот бўлиб, 1961 йилда Токио шаҳрида ташкил этилган.

Ушбу ташкилот 2015 йилдан буён Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келаяпти. Хусусан, OISCA томонидан 2022 йилдан бошлаб 10 йил давомида Орол денгизининг қуриган ҳудудининг 40 минг гектар майдонини кўкаламзорлаштириш лойиҳаси ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Сўнгги хабарлар