Япониядаги зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳатланди

None
Фото: Xinhua
ТОКYO. XINHUA – Каzinform – Жума куни Япония марказига яқин ҳудудларда ва Ишикава префектурасида содир бўлган 6,5 магнитудали зилзила оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Kazinform Xinhua агентлигига таяниб хабар беради.

Япония метеорология агентлиги (JMA) маълумотларига кўра, кучли зилзила Судзу шаҳрида маҳаллий вақт билан 14:42 да (Гринвич бўйича 05:42) содир бўлган. Шаҳар Ишикава префектурасидаги Ното ярим оролида жойлашган.

Зилзила кучи Япониянинг сейсмик қувват шкаласи бўйича 6 баллни ташкил этди. Эслатиб ўтамиз, максимал шкала - 7. Ер силкиниши 12 км чуқурликда жойлашган.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, зилзила оқибатида Судзу шаҳрида 65 ёшли эркак зинадан йиқилиб, вафот этган.

Шунингдек, учта уй вайрон бўлган, икки киши қутқарилган.

JMA маълумотларига кўра, соат 21:58 да (Гринвич бўйича 12:58) Ното ярим ороли ҳудудида 5,8 магнитудали бир неча зилзилалар қайд этилган.

Метеорология агентлиги зилзила ҳафта давомида такрорланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Сўнгги хабарлар
telegram