14:55, 31 Январь 2024 | GMT +5
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 238 кишига етди
ASTANA. Kazinform – Япониянинг Ното ярим ороли яқинида юз берган зилзила қурбонлари сони 238 кишига етди. Бу ҳақда Исикава префектураси маъмурияти баёнот берди, деб ёзади ТАSS агентлиги.

Аввалроқ 232 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Расмийларнинг ҳисоботига кўра, одамларнинг 41 фоизи оғир нарсалар эзиб ташлашдан, 22 фоизи бўғилишдан ва 14 фоизи гипотермиядан вафот этган. Ҳалок бўлганларнинг 73 фоизи 60 ёшдан ошганлардир.
Эслатиб ўтамиз, 1 январдан бери Японияда 1,2 мингдан ортиқ зилзила содир бўлди. Бу мамлакатда сўнгги 3,5 йилдаги зилзилалар умумий сонидан ошиб кетди.
Авария қурбонлари сони 1,1 мингдан ошди. 38 600 га яқин уй тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган.