Япониядаги зилзила қурбонлари сони 221 кишига етди
Япониянинг марказий қисмида содир бўлган даҳшатли зилзиладан икки ҳафта ўтиб, қурбонлар сони камида 221 кишини ташкил этмоқда, яна 22 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида, дея хабар беради Kazinform агентлиги NHK World-Japanга таяниб.

Расмийларнинг айтишича, вайрон бўлган йўллар туфайли 500 га яқин одамнинг ташқи дунё билан алоқалари узилиб қолган.
Ўлганлар орасида 13 киши вақтинчалик бошпанада соғлиғи ёмонлашгани сабабли вафот этгани тахмин қилинмоқда.
Якшанба куни ҳолатига кўра, юзлаб эвакуация марказлари электр ва сувсиз қолган, ўша пайтда деярли 20 минг киши истиқомат қилган.
Расмийлар “фалокат оқибатида ўлим ҳолатлари”нинг олдини олиш учун омон қолганларни яхши яшаш шароитларига кўчириш устида ишламоқда.
Аввалроқ ҳукумат зилзиладан уйлари вайрон бўлганлар учун вақтинчалик уй-жой қуришни бошлагани хабар қилинганди.