Япониядаги меҳмонхоналардан бирида бошсиз жасад топилди

None
Фото: Kyodo
SAPPORO. Kazinform – Япониянинг Хоккайдо оролидаги Саппоро шаҳридаги меҳмонхонада бошсиз эркак жасади топилди, дея хабар беради Kazinform Япониянинг Kyodo агентлигига таяниб.

Маҳаллий полиция жабрланувчининг хонасига бостириб кирган эркакни қидиряпти.

Жабрланувчининг кийимлари ҳам йўқ. Полиция маълумотларига кўра, жиноятчи жасадни танимаслик учун унинг боши ва кийимини олиб кетган.

Якшанба куни топилган жасаднинг шахси номаълум.

Меҳмонхона камералари хонага 1 июль, шанба куни маҳаллий вақт билан тахминан 22:50 да кириб келган икки кишини суратга олган. Якшанба куни эрталаб соат 2 да хонадан фақат бир киши чамадон билан чиқиб кетган.

Меҳмонхона хонасидан чиққан эркак паст бўйли, эгнида кенг қиррали шляпа кийган, аёллар кийимида бўлган.

Эксперт хулосасига кўра, жабрланувчининг ўлимига геморрагик шок сабаб бўлган, ўлимидан сўнг боши кесилган. Полиция эркакнинг ҳаммомда ўлдирилганини тахмин қилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram