Япониядаги атом электр станциясида сув сатҳи меъёрдан ошиб кетди

Япония ғарбидаги Исикава префектурасидаги атом электр станцияларидан бирида кучли зилзила содир бўлганидан кейин сув сатҳи меъёрдан ошиб кетди, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

электр станцияси
Фото: UzA

Мамлакатнинг “NHK” медиа ташкилоти маълумотларига кўра, зилзиладан сўнг “Hokuriku Electric Company” атом электр станцияларидаги сув даражасини мунтазам равишда текшира бошлаган. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, станциядаги сув сатҳи меъёрдан 3 метрга кўтарилган.

Бундан ташқари, реакторларни ташқи электр энергияси билан таъминловчи трансформатор қувурлари шикастланган. Бузилиш ёғ оқишига олиб келди. Зарарни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Сўнгги хабарлар