21:47, 14 Ноябрь 2023 | GMT +5
Японияда полиция ўзини “аёл” деб ҳисоблайдиган эркакни қўлга олди
Японияда ўзини “аёл” деб ҳисоблайдиган эркак аёллар чўмилиш жойида ҳибсга олинди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Kyodo Newsга таяниб.
43 ёшли эркак Япониянинг марказий қисмидаги иссиқ булоқ курортида аёллар учун ажратилган ҳудуддан топилган.
Муассаса менежери полицияга қўнғироқ қилган, шундан сўнг гумонланувчи аёллар ҳудудига атай кирганини тан олган.
"Мендаги ички тўйғу шунақа, мен ўзимни аёл деб ҳисоблайман, шунинг учун нимага менга аёллар ҳудудида бўлишга рухсат берилмаганини умуман тушунмаяпман", – деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония жинсини стерилизация қилмасдан ўзгартиришга рухсат бергани хабар қилинганди.