Японияда тез ёрдам вертолётининг қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform – Япониянинг Нагасаки префектураси қирғоқларида тез ёрдам вертолёти қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, деб хабар беради NHK.

Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати маълум қилишича, 6 апрель куни тушдан кейин Цусима оролидаги аэропортдан кўтарилган ва Фукуока префектурасидаги касалхонага йўл олган вертолёт билан алоқа парвоздан тахминан 10 дақиқа ўтиб узилган. Кейинчалик вертолет денгизда топилган.
Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, бортда олти киши бўлган, улардан уч нафари ҳалок бўлган, яна уч нафари қутқариб олинган. Ҳалок бўлганлар орасида шифокор, бемор ва унинг оила аъзолари ҳам бор. Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати тирик қолган учувчи, механик ва ҳамширанинг аҳволи яхши эканлигини айтди.
Тергов ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бунгача АҚШда тез ёрдам вертолёти қулаб, уч киши ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик.