15:14, 18 Июль 2023 | GMT +6
Японияда Сакурадзима вулқони «уйғонди»
ASTANA. Kazinform - Япониядаги Сакурадзима вулқони олти ойдан кейин «уйғониб», осмонни кул булути қоплади. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари вулқоннинг ҳаракатга келгани акс этган суратларни эълон қилмоқда, деб хабар беради Kazinform mir24.tv.га таяниб.
Сакурадзима сўнгги бор 8 февраль куни отилганди. Вулқон ҳаракатга келгач, 1000 метр баландликкача осмонни кул булути қоплаганди. Бу сўнгги беш йил ичида вулқонинг илк марта ҳаракатга келиши.
Сакурадзима – Япониядаги энг фаол вулқонлардан бири. Мамлакатда жами 200 га яқин вулқон мавжуд бўлиб, улардан 40 таси фаол.