Японияда Сакурадзима вулқони отилмоқда
Сакурадзиманинг бирламчи отилиши якшанба куни кечқурун содир бўлди, бунинг натижасида вулқон жинслари ва кул кратердан 2,5 км радиусгача тарқалди. Вулқон яқинидаги хавф даражаси беш балли шкала бўйича максимал даражага кўтарилди, бироқ экспертларнинг фикрича, ҳозирда кенг кўламли отилиш хавфи йўқ.
Япония бош вазири девонида фавқулодда ҳолат билан боғлиқ маълумот тўплаш учун фавқулодда штаб ташкил этилган ва Кагосима маъмурияти 100 га яқин одам истиқомат қиладиган вулқонга туташ икки ҳудудда қисман эвакуация эълон қилган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ, вулқон атрофи метеорология бўлими мутахассислари томонидан текширилмоқда.
Ҳукумат вазиятни баҳолашда давом этмоқда, жумладан, отилишлар натижасида этказилган ҳар қандай зарар ўрганилади.
Сакурадзима - Япониядаги энг фаол вулқонлардан бири.
Фото: english.kyodonews.net