Японияда «Лан» тўфони оқибатида 49 киши жабрланди, 90 минг киши электр таъминотисиз қолди

Япониянинг марказий қисмидаги кучли ёмғир туфайли Токио ва Хаката станциялари ўртасида тезюрар поездлар қатнови тўхтатилди. Сешанба куни Нагоя ва Окаяма бекатлари ўртасидаги транспорт ҳаракати тўхтатилди.
Ёнғин ва табиий офатларни бошқариш агентлиги маълумотларига кўра, мамлакатнинг саккиз префектурасида 49 киши ноқулай об-ҳаводан жабр кўрган.
Эслатиб ўтамиз, сешанба куни эрталаб Япония ғарбидаги Кий ярим оролига «Лан» тўфони етиб келди. Тоттори шаҳрида иккита кўприкнинг қулаши туфайли йўллар ёпилиб, 1200 нафар аҳоли «қамалиб қолган».
Метеорология агентлиги маълумотларига кўра, тўфон эпицентрда атмосфера босими 990 гектопаскальга, шамол тезлиги эса соатига 108 километрга етган. 900 та рейс бекор қилинди, деб хабар берди Reuters.
Япониянинг марказий қисмидаги баъзи жойларда 24 соат ичида 585 мм ёмғир ёғди. 11 префектура аҳолиси учун вақтинчалик уй-жой яратилди. Коммунал хизматлар маълумотларига кўра, республиканинг марказий ва ғарбий ҳудудларида 90 минг киши электр таъминотисиз қолган.
Ўтган ҳафта «Ханун» тўфони Япониянинг жануби-ғарбий қисмидан ўтди.