Японияда КВИга қарши эмлалашдан вафот этган аёлнинг оиласига 324 минг доллар берилди
Марҳум қачон эмлангани ва қанча дозада вакцина олгани аниқланмаган. Унинг аллергик реакцияси бор эди, кейин эса юрак хуружига учради. Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, у эмлаш вақтида оғир касалликларга дучор бўлган.
Комиссия хулосасига кўра, бу ҳолда эмлаш ва кейинги соғлиқ ҳолати ўртасидаги сабабий боғлиқликни инкор этиб бўлмайди.
Япония қонунчилигига кўра, эмлаш туфайли вафот этган тақдирда, оила 44,2 миллион иен миқдорида товон пули ва дафн маросими харажатларини қоплаши мумкин.
Кyodо маълумотларига кўра, жами 3680 киши эмлашдан сўнг соғлиғи учун компенсация талаб қилган, улардан 62 нафари рад этилган, 850 нафари эса умуман маъқулланган. Яна 16 та ўлим ҳолатлари бўйича қарорлар ҳалигача кутилмоқда.
Фото: english.kyodonews.net