Японияда кучли зилзила: Камида икки киши ҳалок бўлди ва 90 дан ортиқ киши жароҳат олди

None
None
ТОKYO.Кazinform - Японияда юз берган кучли зилзила оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди, деб хабар беради Кazinform Кyodoга таяниб.

Чоршанба куни маҳаллий вақт билан 23:36 да Япониянинг Тинч океанидаги Хонсю оролининг шимоли-шарқий соҳилида 57 км чуқурликда 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Олинган маълумотларга кўра, зилзила оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, 92 киши жароҳатланган. Мияги префектурасида «Синкансен» экспресси рельсдан чиыиб кетди, фавқулодда вазият вақтида поездда 100 га яқин йўловчи бўлган. East Japan Railways Cо маълумотларига кўра, йўловчилардан ҳеч бири жабрланмаган.

Япония электр компаниялари маълумотларига кўра, зилзила Япониянинг шимоли-шарқида ва шарқида электр таъминотида узилишларга сабаб бўлган, жами 2,2 миллиондан ортиқ хонадонга зарар етказган. Фавқулодда вазиятда Фукусима-1 атом электр станцияси ва Фукусима-2 АЭС хавф зонасида эди. Япония расмийларига кўра, ушбу атом электр станцияларида зилзиладан кейин радиациявий фонда ўсиш кузатилмаган. Япония метеорология агентлиги аҳолини мамлакатнинг жабрланган ҳудудларида бир ҳафта давомида такрорий силкинишлар ҳақида огоҳлантирмоқда.


Сўнгги хабарлар
telegram