19:50, 03 Июль 2023 | GMT +5
Японияда кучли ёмғир туфайли 37 метрли кўприк вайрон бўлди
ТОKYO. Каzinform – 3 июль куни Япониянинг жануби-ғарбий қисмида кучли жала туфайли кўприк вайрон бўлди. Кумамотонинг 360 минг аҳолиси эвакуация ҳақида хабар олди. Бу ҳақда Kazinform Кyodo агентлигига таяниб хабар беради.

Япония метеорология агентлиги кучли ёмғир ва момақалдироқ сешанба кунига қадар давом этиши ҳақида огоҳлантирди ва аҳолини сел ва кўчкилар сабабли эҳтиёт бўлишга чақирди.
Кумамото префектурасининг Ямато ва Машики шаҳарларида ёғингарчилик миқдори соатига 82 мм ва 80 мм га етди. Бу июль ойида ушбу минтақа учун рекорддир.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, кучли ёмғир Ямато шаҳарчасидан оқиб ўтувчи кичик дарё устидаги 37 метрли бетон кўприкнинг қулаб тушишига сабаб бўлган. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.