Японияда кўриш қобилияти заиф инсонлар учун навигация тизими ишлаб чиқилди

None
ТОKYO. Kazinform – Япониянинг Ashirase компанияси кўриш қобилияти заиф одамлар учун «сайр қилиш навигацияси» тизимини ихтиро қилди, дея хабар бермоқда Kazinform New York Post нашрига таяниб.

Қурилма оёққа тақилади ва смартфон иловаси орқали фойдаланувчи оёғига қайси йўналишда ҳаракатланишини кераклигини тебраниш орқали билдиради.

«Ashi» японча «оёқ», «shirase» эса огоҳлантириш, хабар деган маънони англатади.

Қурилманинг бир қисми пойабзал ичига жойлаштирилган, иккинчи қисми эса юқори қисмга бириктирилади. У навигация дастури ва аккумуляторни ишга тушириш механизмини ўз ичига олган, дейилади компания сайтида.

Қурилма GPS-га уланган - ҳаракатдаги фойдаланувчи қаерга ва қачон бурилиш ёки тўхташ ҳақида тебраниш сигналини олади.

«кўриш қобилияти заиф инсонлар «эркин юриб, дунёни кашф этади» деган умиддамиз», – дейилади компания баёнотида.

Компаниянинг таъкидлашича, қурилма кўзи ожизлар учун эмас, балки кўриш қобилияти заиф одамларга мўлжалланган. Қурилма кейинги йилдан сотувга чиқарилиши режалаштирилган.

Фото: nypost.com


Сўнгги хабарлар
telegram