Японияда гуруч етишмаслиги туфайли хавотирлар кучаймоқда
ASTANA. Kazinform - Японияда гуруч танқислигидан хавотир кучаймоқда. Супермаркетлар расталари талаб ортиб бораётгани сабабли бўшаб бормоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги Kyodo Newsга таяниб.
Метеорология департаменти Нанкай ёриғида юзага келиши мумкин бўлган “мегазилзила” ҳақида огоҳлантирганидан сўнг, баъзи аҳоли гуруч захирасини тўплай бошлади.
Энди бозорга шолининг янги ҳосили кириб келмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги танқислик бартараф этилишига ишонтириб, тинчланишга чақирди.
Токиода бир аёлни бўш гуруч расталари ҳайратда қолдирган бўлса, бошқа уй бекаси деди: “Гуруч асосий озиқ-овқат, лекин уни сотиб олиш қийин. Бу ташвишлидир".
Йирик супермаркетлар тармоғи Ito-Yokado гуруч сотишни ҳар бир хонадонга битта маҳсулот билан чеклади. Тармоқ вакили янги ҳосил пайдо бўлгунча кутиш кераклигини таъкидлади.
Аомори префектурасидаги фермернинг айтишича, юқори ҳарорат шолининг ўсишини тезлаштирмоқда ва тайфунлар таъсирисиз вазият яхши.
Гуруч нархи июль ойида ўтган йилга нисбатан 18,0% га ўсди, бу 20 йилдаги энг катта ўсишдир.