Японияда ёввойи маймунлар одамларга ҳужум қилмоқда

TOKYO. Kazinform – Япония полицияси ёввойи маймунларнинг одамларга ҳужум қилишини тўхтатиш учун транквилизаторли қуроллардан фойдаланишни бошлади, дея хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.
None
None

Охирги ҳафталарда Ямагучи шаҳрида япон макакаларининг ҳужуми оқибатида 42 киши жабрланган. Улар орасида болалар ва қариялар ҳам бор. Ёввойи маймунлар одамларни тишлаган ва жароҳатлаган.

Уларни тузоққа олишга уринишлар муваффақиятсизликка учради ва полиция ҳайвонлар ҳужумини тўхтата олмади. Одамлар приматлар квартиралар, уйлар ва мактабгача таълим муассасаларига бостириб кирганлиги ҳақида хабар беришган.

Бир пайтлар маймунларнинг ҳимоясиз тури ҳисобланган япон макакалари сўнгги пайтларда кўпайиб кетди.



Фото: bbc.com


Сўнгги хабарлар