Японияда бир неча марта кучли зилзилалар юз берди: мамлакатда цунами хавфи эълон қилинди

Японияда бир неча марта кучли зилзилалар юз берди: мамлакатда цунами хавфи эълон қилинди
Фото: pexels.com

Япониянинг марказий қисмида бир неча кучли зилзилалар қайд этилган. Мамлакат Миллий метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, Исикава ва Ниигата префектуралари ҳудудида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлган. Бу ҳақда Kazinform агентлиги TASSга таяниб хабар беради.

Ҳозирча қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ. Бироқ мамлакатнинг бутун ғарбий қирғоқлари учун цунами бўйича огоҳлантириш эълон қилинган – тўлқин баландлиги 5 метрга етиши мумкин.

Маҳаллий аҳоли зудлик билан қирғоқбўйи ҳудудини тарк этишга ёки бинолар томларига чиқишга чақирилмоқда.

Шу билан бирга, республикада кучли зилзиладан огоҳлантириш тизими учинчи марта ишга туширилди. Маҳаллий аҳоли зилзилага тайёрланишга чақирилди.

Сўнгги хабарлар
telegram