11:59, 04 Ноябрь 2021 | GMT +5
Японияда автомобиль бир гуруҳ болаларни уриб кетди
OKAYAMA. КYODO-Kazinform – Япониянинг Окаяма префектурасида автомобиль пиёдалар йўлагидан чиқиб кетиб, бир гуруҳ болаларни уриб юборди, дея хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.
Қайд этилишича, воқеа Содзя шаҳрида содир бўлган.
Полиция маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида камида тўрт бола жароҳатланган. Улардан баъзилари оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 18 декабр куни Кавасаки туманидаги туннелда ўнлаб транспорт воситалари, жумладан, автобус тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 22 киши жароҳатланган эди.